қуюқлаш
билан улашинг
1. Қуюқ тортмоқ, қуюқ ёки қуюқроқ бўлмоқ, қуюлмоқ (
-
Мастава қуюқлашиб кетибди. Мураббо қуюқлашиб қолибди.
2. Таркибидаги асосий модда нисбатан кўпаймоқ (
-
Яхши емланган сигирларнинг сути қуюқлашади.
3. Тўққа мойиллашмоқ, тўқ ёки тўқроқ тус олмоқ (
-
Баргларнинг ранги анча қуюқлашди.
-
Қоронғилик қуюқлашиб онда-сонда ўтиб турган кишилар қораси тун пардасига чаплашиб кўрина бошлаганда, Йигитали ўрнидан турди. Д. Нурий, Осмон устуни
4. Қалин тортмоқ, қалин ёки қалинроқ бўлмоқ, қалинлашмоқ, зичлашмоқ (
-
Кунлар исиган сари кўкатлар ҳам қуюқлашар, ўсиб улғайиб, чиройига чирой қўшарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Поезд юришини тезлатган сайин, оқ бадан қайинлар, азим қарағайлар қуюқлашиб, ям-яшил қалин ўрмонлар бошланди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
5. Кўп миқдорда бир ерга тўпланиб, зичлашиб қолмоқ, қалинлашмоқ.
-
Туман қуюқлашди. Тутун тобора қуюқлашиб кўтарилмоқда.
-
Эрталабдан бери кезган булутлар кечга томон қуюқлашиб, осмонни текис қоплади. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
6. кўчма Тўкин-сочин, мўл ёки сероб бўлмоқ (
-
Зиёфат қуюқлашди.
7. Мазмун, моҳият жиҳатдан тўла даражали бўлмоқ (
-
Дўстлик, ижодий ҳамкорлик, тажриба алмашиш, адабиёт воситаси билан қардошлик муносабатлари қуюқлаша борди. Н. Сафаров, Оловли излар
8. кўчма Мазмун, эътибор, аҳамияти ортмоқ, орта бормоқ (
-
Хат ҳам эскирган сари маъноси қуюқлашади. Ойбек, Қуёш қораймас
ҚУЮҚЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUYUQLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуюқлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар