исбот
билан улашинг
1. Фикр, даъво, фараз ва шу кабиларнинг тўғрилигини ёки юз берган ҳодисанинг чинлигини тасдиқловчи факт, далил.
-
— Эгриликка олманг, Зайнаб, — деди Кумуш. — Мен бу гапни ёнимда эрим бор бўлганда кирма, деб айтмадим, балки бояги сўзимнинг исботи учун айтдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сўнгги 74 йиллик тарихимизда бўлиб ўтган барча қирғин ва қатағонликларнинг биринчи қурбонлари зиёлилар бўлгани бунинг исботидир. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
2. мнт. мат. Бирор қоида ёки даъвонинг тўғрилигини бошқа маълум қоидалар асосида, мантиқий мулоҳаза ва далиллар билан тасдиқлаш усули, тизими.
-
Пифагор теоремасининг исботи.
исбот сўзи қатнашган жумлалар:
Исбот қилмоқ
-
Планни бажаришимизни уч йилдан бери исбот қиламиз. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
ИСБОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISBOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
исбот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар