ирғит
билан улашинг
1. Ирғимоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Илон юрган қийин йўлдан
-
-
Чу деб отини ирғитди. Нигор ва Замон
2. Отмоқ, улоқтирмоқ.
-
Елкадаги юкни ирғитмоқ. Қўлга тушган нарсани ирғитмоқ.
-
Ғуломжон қамчини мингбошининг қўлидан юлиб олиб, супага ирғитди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Қўзибой ҳар тошни ирғитганда, гимнастикачилардай енгил гавдаси билан бир ирғиб тушар ва бу қилиғидан ўзи завқланиб куларди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Юқорига томон силкимоқ, кўтариб ташламоқ.
-
Арава оҳиста йўл босарди, қўтослар секин, ялқов қадам ташлар ва ўқтин-ўқтин аравакаш хўш-хўш! деб, қуруқ суяк қўтосларга қамчи ирғитиб қўярди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ер, худди от олиб қочган аравадай, кишини ирғитиб-ирғитиб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ИРҒИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IRG‘IT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ирғит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар