босқон
билан улашинг
Темирчиларнинг катта, оғир болғаси.
-
Бир йил ўтгач, олов ёнида туриб, босқон билан қизиган темирни ура бошлади. М. Осим, Ўтрор
-
— Юрагим темирчининг босқонидек гурсиллаб урарди,— деди Меҳри опа. А. Эшонов, Дутор
-
Ҳеч қандай тиғ, ҳеч қандай босқон, ҳеч қандай қурол инсон саховатининг қудратига тенг кела олмай-ди. Газетадан
Чилангарлар кўрасидаги кўрага ҳаво ҳайдовчи ва кўмирнинг ёнишини кучайтиришга хизмат қилувчи қурилма.
-
Босқон босмоқ. Босқон тортмоқ.
-
Мискарнинг ёнида ўтириб, терлаганига ҳам қарамай босқон тортаётган жамалак сочли олти яшар қиз — Ал-Маҳдийнинг етим набираси. Мирмуҳсин, Ҳикоя ва қиссалар
-
Устахонада ўзи билан катта ўғли Болтабой ишлар, босқон босарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Саиднинг кўз ўнгидан ёшлигида қишлоғига келган мискарлар, уларнинг босқони ва шу босқоннинг дами билан ялтиллаган бир ҳовуч олов ўтди. Й. Муқимов, Олов ва ниҳоллар
БОСҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар