дур
билан улашинг
1. Инжунинг, гавҳарнинг йирик тури.
-
Доно — дурдан аъло. Мақол
-
Гул тикансиз бўлмас. Дур — садафсиз. Мақол
-
Аслида Аҳмад ёқут нима, дур, бриллиант, марварид нима, унчалик фарқига бормас эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Дудоғ-у билакларида, қулоғ-у бармоқларида дурр-у гавҳарлар, олтин безаклар йилтиллаб, бир жаҳон бўлиб, уйқу оғушида ётибди. Мирмуҳсин, Умид
2. кўчма Бебаҳо ёки энг яхши, аъло, сара нарсалар ҳақида.
-
Яхшилик шундай дурр-у гавҳарки, унинг баҳоси ҳеч қачон камаймайди. Газетадан
-
Ҳар сўзи ширин-шакар дур қизлар. Муштум
3. кўчма поэт. Қимматли, сермазмун, чуқур маъноли сўз ёки шеър ҳақида.
-
Мен Навоий Хамса сининг сарғиш саҳифаларига қараб олиб йиғлардим, кўз ёшларим тўкилиб, Навоий терган дурларга қоришарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Қиз сўзласа, оғзидан Дур сочилар, ёр-ёр. Қўшиқлар
-
Ҳангомада оғзидан дур сочибди. Юсуф ва Аҳмад
4. кўчма Ёруғлик, ёғду.
-
Қуёш сепар нурларин, Ерга заррин дурларин. З. Диёр, Асарлар
5. кўчма Мева, самара, ҳосил; натижа.
-
Отам ҳамиша:Тажриба дурини саралаб тер, — дердилар. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бағрингга дур сочди олтин пахтазор! Г. Жўраева, Иқбол
-
Гул очилиб сўлгунча, Қурти ўради ипак. Халқ этаги тўлгунча Дур тўкар этак-этак. Зулфия, Юрагимга яқин кишилар
6. кўчма Бойлик, давлат; қут-барака.
-
Тер тўксанг, дур оласан. Мақол
-
Ерга чигит тушди — дур тушди дейишади. Газетадан
-
Тер тўкилди — дур етиштирилди. Газетадан
7. кўчма Сув ва унга ўхшаш товланувчан нарсалар (томчи, шудринг, қор учқунлари).
-
Рўпарамда сонсиз фонтанлар, Қулоғидан дур ёғилади. Х. Салоҳ, Чашма
-
Кечаси тушган шудрингга чўмилган кўм-кўк майсалар худди дур тўккандек чарақлаб, қуёш билан ўпишиб товланади. О. Ёқубов, Ота изидан
ДУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар