дим
билан улашинг
1. Шамолсиз, шабадасиз ва нафасни қайтарадиган даражада иссиқ.
-
Ҳаво шу қадар иссиқ, дим эдики, эрталаб ўрилган пичан кечгача шақирлаб қуриб қолди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Жазирама иссиқдан ҳаммаёқ дим бўлиб кетган. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ҳавоси етишмайдиган, ҳавоси бузилган; оғир, бўғиқ.
-
Ўтов дим бўлгани учун Юсуфжон анча вақтгача ухлай олмайди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Ҳаммомдагидай гуп этиб, юзимга дим ҳаво урилди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Дим хонада қасқонга тушгандек аъзойи баданимдан тер қуйилади. Гулдаста
3. Ичи ҳаво билан тўлиб қолган, ичига ҳаво йиғилган.
-
Ошнам, тошдек оғир, пуфланган мешдек димсан. Бир кун паққа ёрилиб, ўлигингга эга бўлмасалар, шу. А. Қодирий, Обид кетмон
1. айн . жим.
-
Писмиқ дим ўтирар. Мақол
-
Мулларўзи Мулладўстга: Дим! Оғзингизни паришон қилмай, сабр қилиб турсангиз, шу ҳафта ичида бўлади-қолади. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Шунча шовқин бартараф бўлиб, дим бўлди. Усмон бахши Мамат ўғли, Бўтакўз
2. Овоз чиқармай, гапирмай жим ўтириш ўйини.
-
Дим ўйнамоқ.
-
[Умматали] Ишга шўнғиб, ҳамма билан дим ўйнайди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
1. шева Сира, асло.
-
Ичкари кир, ёта бергин жойингга, Дим уларга қарай кўрма, чироғим. Равшан
-
Подшосин ушлаб олинглар, Бежой хўрликлар кўрсатиб, Дим индамасдай қилинглар. Гулнорпари
2. шева, айнан Жуда, жуда ҳам.
-
— Аваз оға, сизга дим жабр бўлди, — деди [Шерозий]. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Азизим, Сизни дим соғиндим тушларимда кўриб чиқаман. Ж. Шарипов, Хоразм
3. шева Ҳеч ҳам, ҳеч бир, тамоман, умуман.
-
Молининг дим сони йўқ қирқ йигит асло саришта қилолмайди. Э. Жуманбулбул ўғли, Булбул тароналари
-
— Мен сендан жуда қўрқардим, Ойдонажон, сенда ор-номус, уят, шарм-ҳаё деган сўз дим йўқ экан, — деди Седана. Хушкелди
ДИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар