димла
билан улашинг
1. Ҳовури чиқмайдиган қилиб ўрамоқ, шу йўл билан пиширмоқ.
-
Сомсани димлаб пиширмоқ.
-
Таманно сумкасидан димлаб пиширилган товуқни олди. Мирмуҳсин, Ҳикоя ва қиссалар
-
Назира ўлжа какликларни димлаб, дастурхонга келтирди. Д. Нурий, Осмон устуни
2. Бўғмоқ, тўсмоқ (сувни).
3. Хомроқ узилган мева ёки сабзавотни ўраб қўйиб, иссиқда етилтирмоқ.
-
Нокни димламоқ.
4. Нафасни сиқмоқ, бўғмоқ (ниҳоятда иссиқ ёки бўғиқ ҳаво ҳақида).
-
Дуруст ухлай олмадингиз дейман? Ҳаво хўп димлади-да, мулла. Й. Шамшаров, Пахтақайнар
5. кўчма шв. Кўндирмоқчи бўлмоқ; алдамоқ, аврамоқ.
-
Ёдгор сени ўлдиришга кўп димлади. Мен қабул қилмадим. Ҳамза, Асарлар
димла сўзи қатнашган жумлалар:
Сигирни димламоқ
ДИМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
димла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар