дилхун
билан улашинг
1. Қаттиқ алам чекиб ёки хафагарчиликдан юраги қонга тўлган, қаттиқ хафа.
-
[Онаси] Уни юпатгули сўз тополмай дилхун бўларди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
-
Аваз, мотамсаро уйга кира-ётгандек, дилхун бўлиб остона ҳатлади. С. Сиёев, Аваз
-
Ки байтим сатри иккидур: Бири дилхуш, бири дилхун. Э. Воҳидов, Ёшлик девони
2. кўчма Кишига азоб берувчи, ёқимсиз, жирканч.
-
Аҳмад чуқур хўрсинди. Бу оғир, жирканч, дилхун муҳитни тарк қилиб, озодликка — кўчага чиқиб кетди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. кўчма Бағри қон, қип-қизил.
-
Тонг қўйнида маъюс ва дилхун Атиргуллар эгар бошини. Ёшлик
ДИЛХУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DILXUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДИЛХУН сўзига берилган маънолар
дилхун сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
дилхун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар