димиқ
билан улашинг
1. Ҳавонинг жуда иссиқлиги ё ўта намлиги, ёки бошқа ҳолат туфайли қийналиб нафас олмоқ, нафаси қайтмоқ; бўғилмоқ.
-
Ҳовлини қўрғонсифат қуриб, тор жойда димиқиб яшашни жини севмайди. Ёшлик
-
Тўғонбек димиққандек оғир нафас олиб, даричанинг икки табакасини ҳам кескин итариб юборди. Ойбек, Навоий
-
Бир маҳал Пошша кампир димиқиб, секин бошини кўрпадан чиқарди. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
— Албатта очиш керак, —деди онаси ўрнига жавоб қилиб Абдусаттор, — қурт димиқиб қолибди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
2. Нафас қайтарадиган даражада бузилмоқ, оғирлашмоқ (хона берклиги туфайли ёки ундаги баъзи нарсалар таъсиридан юзага келган ҳаво ҳақида).
-
Кун бўии иссиқ қамалиб, димиқиб қолган хонани шамоллатиш учун деразаларни очиб юборди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Кийимларини алмаштириб, ўрнига чўзилди. Уй димиқиб кетгандек, нафас олиш оғирлашиб борарди. Ёшлик
3. Ўралган ҳолатда ёки узоқроқ туриб бўрсиб қолмоқ, айнимоқ, бузилмоқ.
-
Овқат димиқиб қолибди. Гўшт димиқибди.
-
Ёз бўйи ғўзаларни тўйдирган серунум тупроқ кулранг ўғит билан аралашиб, пастга тушар, остки қатламнинг димиқиб ётган қора тупроғи юзага чиқиб товланарди. И. Шамшаров, Пахтақайнар
-
Қирғоқларини пўпанак қоплаб, суви димиқиб ётган ҳовуз Ҳ. Ғулом, Машъал
4. кўчма Бўғилмоқ (овоз ҳақида).
-
Бошини кўрпага буркаб олган Элмурод димиққан овоз билан сўради. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қўрбоши аччиқ тутун устига энгашиб тура бериб, димоғи тарс ёрилиб кетаёзди ва димиққан овоз билан қичқирди. А. Қаҳҳор, Асарлар
5. кўчма Бир жойда ўтиравериб зерикмоқ, руҳан эзилмоқ.
-
Сиз жуда яхши, чиройли, ақлли қизсиз! Бу даргоҳда димиқиб қолибсиз, холос! Муштум
-
Бу аёл унинг димиққан ҳислари учун, чувалашиб ётган ўйлари учун мана шундай кенгликларга дарча очиб кетгандай эди. А. Мухтор, Асарлар
-
Қобил уларнинг сал зериккан ва димиққан даврасига тоза бир эпкин бўлиб кирди. М. М. Дўст, Галатепага қайтиш.
ДИМИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIMIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
димиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар