дим-дим
билан улашинг
1. ДИМ-ДИМ И
2. Димлаб, аста-аста қайнатиб тайёрланадиган овқат.
-
Товуқ дим-дим тайёрлаш учун семизроқ бройлердан танлаб олинади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
3. ДИМ-ДИМ ИИ
4. Индамаслик, овозини чиқармаслик, жимлик, бости-бости.
-
Профессор узукни Сунбулхон аяга бериб, бу гапни дим-дим қилиб юборишни тайинлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Назаримда, бир гап борга ўхшайди. Ҳаммаси дим-дим, қидиришмаяпти. С. Зуннунова, Гулхан
-
Дим-дим, ўра кўмдим, Гапирганнинг оғзига Бир шапалоқ урдим. Бойчечак
5. Болаларнинг индамай, жим ўтиришдан иборат бир хил ўйини.
-
Орага жимлик чўкди. Аёллар, гўё дим-дим ўйнаётгандек, чурқ этмай, қирга қараб юра бошладилар. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Болтаевнинг тутган йўлига келганда, у дим-дим ўйинига ўхшайди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Ҳар учови [Салом бувиш, Нодира хола. Марям бахши] ҳам дим-дим ўйнагандай жимиб қолди. Ҳ. Шамс, Душман
ДИМ-ДИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIM-DIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дим-дим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар