димоғ
билан улашинг
1. анат. Бурун бўшлиғи билан оғиз бўшлиғининг туташадиган ери; ҳалқумнинг юқори бўлими.
-
Гулрўйнинг димоғига гуп этганча нам тупроқнинг хуш бўйи урди. Ёшлик
-
Ўчоқда дамлаб қўйилган палов ҳиди димоғига урилиб, иштаҳасини қитиқлади. Ёшлик
2. кўчма Руҳий ҳолат, кайфият.
-
Жаранглашиб, димоғлари чоғ бўлиб, Урганч элга ҳаммаси тўйга кетди. Юсуф ва Аҳмад
-
Аҳмаднинг ҳам димоғи чоғлашди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. кўчма Ўзини баланд тутиш, кибр-ҳаво, кеккайиш, такаббурлик.
-
Такаббур, олифта хонимлар димоғ билан кеккайиб, индамай ўтирарди. Ойбек, Нур қидириб
-
Кейинги кунларда Рашидда димоғ пайдо бўла бошлади. Шарқ юлдузи
димоғ сўзи қатнашган жумлалар:
Димоғида гапирмоқ
-
У димоғида гапирар эди. Унинг овози пинғиллаб эшитилгани учун Бегимхон пиқиллаб кулиб юборди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Димоғи баланд ёки калондимоғ
-
— У кишининг олдида ўн соат турсангиз ҳам индамайди, шунақа димоғи баланд, — деди. Ойдин,Ҳикоялар
-
Бежой баланд шу чопсоннинг димоғи. Ҳасанхон
-
— Йўқ, — деб ўйлади Яхшибоев, бу элчининг димоғи баланд. М. М. Дўст, Лолазор
-
Бизнинг раис ўжарроқ, Гап уқмас, калондимоғ. Муштум
Димоғи куймоқ
-
Икки йил бўлди куйган эди димоғим. Нигор ва Замон
Димоғи кўтарилмоқ
-
Оббо! Раис бўлиб, димоғи кўтарилиб қопти-ку! С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Кресло унинг димоғини кўтариб, амал ғурури бошини айлантириб қўйди. Газетадан
Димоғи шишмоқ
-
Бўлса уй-жой, [Канизакнинг] илгариги эридан қолган рўзғори бордир. Бу безотнинг [Сидиқжоннинг] димоғини шиширган шу нарса. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Айтганингиздек, мингбошининг ўзи ҳам димоғи шишиб қолибди. Ҳамза,Асарлар
Димоғига қурт тушмоқ ёки димоғидан қурт (эшак қурт) ёғилмоқ
-
Аввал уни муллаваччалар судради кейин Мамарайим афандининг димоғига қурт тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
[
-
Қайнотаси] Нарироққа бориб тўнғиллади: — Ҳемирининг тайини йўғ-у, димоғидан эшак қурт ёғилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Димоғидан қор ёғмоқ
-
У
-
[Сатин бойвачча ҳовлига] ҳар кириб чиққанда, бир эт-бир эт тушар, димоғидан қор ёғар ва аламига чидолмасдан, пўнғиллаб ўтарди. Ҳ. Шамс, Душман
Димоғ қилмоқ
ДИМОҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIMOG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
димоғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар