димлама
билан улашинг
1. сифатдош Димлаб пиширилган.
-
Димлама сомса. Димлама котлет,
-
Овқат вақтида у ўтирмади, сирка-қалампирли яхна калла-поча, димлама жўжа, хуллас, топган-тутганини қўйиб, жон-дилидан хизмат қилди. А. Мухтор, Асарлар
2. от Гўшт, йоққа пиёз, кўпроқ помидор ва сабзавотлар солиб, шуларнинг буғида (селида) димлаб пиширилган таом.
-
Димлама учун албатта қўй гўшти бўлиши керак. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Келтирилган тугунни стол устига қўйиб очган эди, ҳамма хонани димлама ҳиди тутиб кетди. М. М. Дўст, Лолазор.
3. Хомроқ ҳолда узиб, қалин нарсага ўраб, иссиқ тутиб етилтирилган.
-
Димлама помидор. Димлама нок.
-
Айниқса, фартукли кишиларнинг серсоқоли тарози келар-келмас, димлама помидорни харидорга узатди. Муштум
ДИМЛАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIMLAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
димлама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ДИМЛАМА сўзига берилган маънолар
димлама сўзига янги изоҳ қўшинг