позиция
билан улашинг
1. сўзлашув тили Ҳар қандай кимса ёки нарсанинг тутган ўрни, ишғол қилиб турган жойи, мавқейи, ҳолати, вазияти.
-
Қулай позиция. Ноқулай позиция,
-
Аминов бошқа позицияга ўтди. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
-
Ўзингга маълум позиция танлаб ол. Шарқ юлдузи
-
Фан ва техника тараққиётининг кўп соҳаларида мамлакатимиз дунёда етакчи позицияларни эгаллаб турибди. Газетадан
2. ҳарб. Қўшиннинг мудофаа ёки ҳужум қилиш мақсадида эгаллаб турган ва инженерлик нуқтайи назаридан жиҳозланган ер майдони.
-
Душман позицияларини тўпга тутмоқ.
-
Шу йигит бир ҳужум вақтида душман позициясига жуда яқин бир ғарамга кириб олиб, батареянинг кўзи бўлиб турган эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Қулай бир позиция топиб тўхтаган танк аланга тубига бронтешардан ўқ уза бошлади. П. Қодиров, Эрк
3. Шахмат ва шашка ўйинида доналарнинг жойланиш ҳолати.
-
Ўн олти юришдан кейин юзага келган позиция,
-
Сўнгра Шуҳрат юриш сайин позициясини кучайтириб, ғалабага эришди. Газетадан
4. кўчма Бирор масалада тутилган йўл, нуқтайи назар; воқеа-ҳодисанинг муайян баҳоси.
-
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ёппасига давлат тасарруфидан чиқаришдан воз кечиш бизнинг қатъий позициямиздир. Газетадан
ПОЗИЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POZITSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПОЗИЦИЯ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПОЗИЦИЯ сўзига берилган маънолар
позиция сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
позиция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар