поён
билан улашинг
1. Жой, масофа, йўл кабиларнинг охирги чегараси, этаги, охири.
-
Поёни кўринмайдиган дала.
-
Бинафша, лолалардан гилам тўшалган тоғ-қирларни кезиб, поёнига етолмайсиз. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Низомжон шу топда шундай кучли бўлиб кетган эдики, бир ўзи мана шу поёни йўқ чўлни ағдар-тўнтар қилиб ташлашга қодирдек эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Қамишлар икки одам бўйи ўсган, поёни кўринмас, шабадада бир оҳангда мунгли шовулларди. Ғ. Ғулом, Феруза
2. Иш, гап, воқеа-ҳодиса кабиларнинг охири, интиҳоси.
-
Ҳикояни поёнига етказмоқ.
-
Умрнинг поёни кўринган пайтда уй қайғусига тушдим. Ёшлик
-
Ғазал поёнига етди. Табибий камтарона кулумсиради. Ҳарёндан олқишлар эшитилди. С. Сиёев, Аваз
-
[Майсара:] Шу хиёнаткорларнинг жазосини бериш учун бошлаган ишимни поёнига етказай. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Бу сўзингнинг, дилбар, йўқдир поёни. Алпомиш
3. кўчма Сўнг, чек, ниҳоя (ҳис-туйғу, кечинма кабилар ҳақида).
-
Ғазабининг поёни йўқ.
-
Неча фарёд тошиб келди кўксин ёргудай, Кўзи тиниб, изтироби поёнга етди. А. Мухтор, Асарлар
-
Сирим борки, осмони кўринмас, Ғамим борки, поёни кўринмас. Ёшлик
-
Ҳар бир нарса каби меҳр-муҳаббатнинг ҳам аввали, авжи ва поёни бўлиши табиий. Х. Султанов, Онамнинг юрти
ПОЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
поён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар