поймол
билан улашинг
ф. [ — топталган, оёғости қилинган, йўқ қилинган]
поймол сўзи қатнашган жумлалар:
Поймол бўлмоқ
-
Пайҳон бўлган экинлар.
-
Қорахитой саросима бўлиб, тоққа қочди, неча минг аскари бизнинг отлар оёғи остида поймол бўлди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
[Воҳид] Ҳамма орзу-умидлари поймол бўлишини тасаввур этмаган эди. О. Ёқубов, Тилла узук
-
Унинг бу нидоси ниятига етмаган, армони ичида қолган, юрак-бағрини ўртаган туйғулари поймол бўлган аёл кишининг нидоси эди. С. Аҳмад, Уфқ
Поймол қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Экинзорни поймол қилма;
-
Ўла, опанг гапирса, алам қилганди! Баттар бўл, ғурурингни поймол қилишингга оз қолди-ку! Тағин нима керак сенга! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Одоб, ҳаё-чи? Ота-она олдида одобни унутсин, ҳаёни поймол қилсинми? Менга фалончини олиб беринглар! десинми? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ПОЙМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYMOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПОЙМОЛ сўзига берилган маънолар
поймол сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
поймол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар