пойлоқчи
билан улашинг
1. Бирор кимса, нарса ёки жойни сақлаб, қўриқлаб турадиган, бирор хавф юз берганда, уни даф қилиш учун чора кўрадиган киши; соқчи.
-
Бу ҳам майли, Комил билан Инобатнинг ўтирганини айтинг пойлоқчи бўлиб! О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Соқчилар бу ерда пойлоқчи бўлиб ўтирганларидан жуда асабий эдилар. Чунки ҳозир бошқа ғолиблар Бобур тарафдорларининг мол-у мулкларини талон-торож қилиб бойимоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кам қўлл. Айғоқчи, жосус.
-
Сардор буларни Ҳирот ва Тежен йўли томонларига пойлоқчи қилиб юборган эди. С. Айний, Қуллар
3. сўзлашув тили Аниқ мўлжалга олувчи; мерган.
ПОЙЛОҚЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYLOQCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойлоқчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар