пойқадам
билан улашинг
1. Оёқ; оёқ изи, йўл; оёқ ости.
-
[Ғофир:] Ёлғиз гавҳардан тиниқ, қуёшдан ҳам юксак муҳаббатим бор, холос! Сенинг пойқадамингга сочмоқ учун зарларим йўқ! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Ахир у ёшликдан орзу қилган ниятига етди геология алломаларининг муборак пойқадами етган тоғ-тошлардан кўтарилди, уларнинг қутлуғ қўллари тегган тоғ жинсларига болға урди. С. Кароматов, Олтин қум
-
— Усмон отанинг пойқадами етди-ю, ҳамма ёқда боғлар пайдо бўла бошлади, — деди Жўра ака. Ўзбекистон қўриқлари
2. Қадам қўйиш, ташриф буюриш, келиш.
-
Ўша ўқитувчининг пойқадамидан ўргилай [деди Рихси хола]. С. Зуннунова, Янги директор
-
— Пойқадамларингиз қутлуғ келди, — деди биз билан кўришаркан биринчи котиб. Газетадан
-
Оғайниларининг пойқадами биланми ё дори-дармоннинг нафи туфайлими, Шаҳоб чиндан ҳам одатдагидан тезроқ оёққа турди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар.
ПОЙҚАДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYQADAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойқадам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар