пойма-пой
билан улашинг
1. Бир-бирига жуфт ёки мос бўлмаган, жуфти, пойи адашган, бошқа-бошқа, адаш (жуфт ҳолда ишлатиладиган нарсалар ҳақида). Пойма-пой туфли. Пойма-пой қўлқоп. Пойма-пой пайпоқ.
-
У
-
ҳам шу лаҳза Умидни кўриб, юраги уриб кетди. У Умидга яқинлашган сари, қадамлари беўхшов тушар, пойма-пой туфли кийиб олгандек, қийналар эди. Мирмуҳсин, Умид
-
Домла ғулдураб, бир нави дуо қилди-да, калишини аввал пойма-пой кийиб, букчайиб, бошқатдан тўғрилаб олди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Мазмуни бир-бирига боғланмаган, қовушмаган, пойинтар-сойинтар, телба-тескари.
-
Пойма-пой гап. Пойма-пой сўзлаб бермоқ.
-
Асрора Каримжоннинг келишини кутиб, дунёдаги жами ташвишларни унутган, гаплари ҳам аллақандай пойма-пой, қилиқлари ўзига ярашмагандек, ерда юраётганга эмас, осмонда учиб юрганга ўхшарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Гавҳар уни кўрганида ҳам, пойма-пой гапларини эшитганида ҳам индамай тураверди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ПОЙМА-ПОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYMA-POY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойма-пой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар