балқи
билан улашинг
1. Ёрқин нур сочиб жилва қилмоқ; нурга тўлмоқ, ярқирамоқ.
-
Дала сутдек ойдин, Нур қўйнида балқиб ётарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Қулоч ёйди атрофлар, Уфқ балқиди. А. Мухтор, Асарлар
-
Қучоғида нур кўтариб балқимоқда тонг. А. Мухтор, Асарлар
2. кўчма Гуллаб яшнамоқ, гул-гул яшнамоқ, равнақ топмоқ.
-
Саодат ойдай балқиб, йўлакда пайдо бўлади. Ёшлик
-
Гўрўғлибек Ҳасанхонга қараса, ойдай балқиб турибди. Гулнорпари. Шодлик билан тўлсин тўр-тала уфқ, Кулги билан балқсин бу қадим жаҳон. А. Орипов
3. Барқ уриб кўринмоқ, намоён бўлмоқ.
-
Комилжоннинг синглиси Шоҳида чўзинчоқ юзли, кўзларидан самимият балқиб турадиган ўн саккиз ёшлардаги сўзамол қиз эди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Султон қувонч порлаган, меҳр балқиган кўзлари билан Гул-чеҳрани кузатар, илиқ боқарди. М. Хайруллаев, Ҳикоялар
4. кўчма Рўёбга чиқмоқ, амалга ошмоқ, намоён бўлмоқ.
-
— Йўқ, отажон! — деди Шермат, — тинчликни, ҳурриятни, ҳақиқат офтобининг балқиб чиққанини сиз ҳам кўра-сиз! Ойбек, Улуғ йўл
-
Эй замин, бўшашма, дадил бўл, балқи. Газетадан. Осмон деган нима-ю қуёш деган нимадир? Барчасидан устунсан, ўзинг яша, ўзинг балқ! Ғ. Ғулом
5. кўчма Ўзига мафтун, ром қилмоқ; бўшаштириб юбормоқ.
-
Ойдайин барқ урар анинг жамоли, Одамни балқитар тегса шамоли, Бойсарининг шундай қизи бор экан. Алпомиш
6. Юмшоқ, майин ҳолатга келмоқ; бўшашмоқ, кўпчимоқ.
-
Ҳовли хамирдай балқиган, ундан енгил буғ кўтарилади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баданлари мумдайин балқиб кетди. Ойсулув
-
ерлар қўрғошиндай балқиб кетган. Юсуф ва Аҳмад
БАЛҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
балқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар