балоғат
билан улашинг
1. Жисмоний жиҳатдан етилганлик, болиғлик.
-
Балоғат ёши. Балоғатга етмоқ.
-
Қизиқ, балоғатга етган қиз муҳаббатни эмас, муҳаббатнинг ўзи уни излаб топади, деганлари рост экан. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
-
Назиранинг ҳарир кўйлаги баданларига ёпишиб, унинг балоғат таровати ёғилиб турган бор қоматини кўз-кўз этарди. Д. Нурий, Осмон устуни
2. кўчма Ақлий ва маънавий жиҳатдан етуклик, камолот.
-
Ҳозирги замон фани ва унга муносабат олимнинг дунёқараши, идеали ва маънавий балоғати билан чамбарчас боғлиқ. Фан ва турмуш
-
Сапар — балоғат палласига кириб бораётган ижодкор. Газетадан
3. кўчма Нотиқлик, сўзамоллик маҳорати, санъати.
-
Ҳамза мадрасада ўқиб юрган кезларида толиби илмларга тафсир, ҳадис, фиқҳ, араб тили ва адабиёти, мантиқ, балоғат ва шунинг каби диний ҳамда дунёвий фанлардан сабоқ берадиган хатиб ва мударрис Сафохон тўрага ихлос қўйди. К. Яшин, Ҳамза
БАЛОҒАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALOG‘AT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
балоғат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар