балчиқ
билан улашинг
1. Ёғингарчиликдан ёки сув босгандан кейин ҳосил бўладиган суюқ, ёпишқоқ лой.
-
Гавҳар балчиққа тушгани билан қиммати ўзгармас. Мақол
-
Олтин балчиқда ҳам олтин. Мақол
-
Устма-уст ёққан баҳор ёмғирлари йўлларни балчиқ қилиб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Сув ҳавзалари (ариқ, дарё, ҳовуз, кўллар) тагига чўккан лой қатлами.
-
Билсангиз, бу ҳовузда балчиқ йўқ, Назар ота. М. М. Дўст, Лолазор
-
Қумрини чиқариб олиши билан Қамчининг ўзи ҳам балчиққа ботиб қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. кўчма Оғир шароит; қийинчилик.
-
Вақ-ти келганда, жиян, дўстлар қўлтиғингга кириб, балчиқдан тортмайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мен балчиқда ётган бир аёлни ҳалоллаб олиб, савоб учун қўл чўзсам, ҳеч бўлмаганда худодан қайтар, деб ўйлагандим. К. Яшин, Ҳамза
4. кўчма Нотўғри, номақбул турмуш тарзи; жаҳолат.
-
Болаликнинг мусаффо дунёсидан чиқиб, балчиққа ботганлар кимлар? Кимларнинг фарзандлари? УТА
-
Муҳиддин мингбошидан тортиб қишлоқ қозиларигача ҳафталаб шу ерда айш-ишрат балчиғига ботиб ётишмасмидилар? О. Шамс, Душман
балчиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Балчиққа қормоқ (ёки ботирмоқ)
-
Раият олдида уламоларни балчиққа қориб булғаш яхшими? С. Сиёев, Аваз
-
Худо кўрсатмасин, бир ёмонлашга тушсак, уриб қулоғигача балчиққа ботириб юборамиз. С. Нуров, Нарвой
БАЛЧИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALCHIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
балчиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар