кибор
билан улашинг
1. эскирган, китобий Жамиятнинг олий табақасига оид киши; оқсуяк, асилзода.
-
Киборлар жамияти.
-
Улуғ ҳоким дарвоза олдида эгардан тушиб, отни посбонга берди, шу пайт ялтироқ тўнли бир кибор таъзим қилиб, уни ичкарига бошлади. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Европа киборлари расмича муомала қилишга мажбурман. А. Қаҳҳор, Бос тепкини
-
Киборлар сендекларни қора халқ деб писанд қилмайдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Улуғворлик, киборга хос ўзини тутиш.
-
Таксон вазиятини ўзгартирмай, сохта кибор ва менсимаслик билан хонага кирди-ю креслолардан бирига ўтириб, оёғини чалиштирди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Қулаҳмад ўзини кибор тутар одам юзига боқмай, терс қараб гапирарди. Мирмуҳсин, Чўри
КИБОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KIBOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кибор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing