ҳайдовчи
билан улашинг
1. Ҳайдамоқ феълининг сифатдоши.
-
Автомашина ҳайдовчи. Ер ҳайдовчи. Извош ҳайдовчи. Пода ҳайдовчи.
-
Нафсиламбирда, бизга ўхшаш отбоқарга, ер ҳайдовчига қийин, жуда қийин. Ойбек, Танланган асарлар
2. Транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва шу кабиларни бошқарувчи киши.
-
Пиёда, худди транспорт ҳайдовчиси каби, йўл ҳаракатининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси ҳисобланади. Газетадан
-
Ҳайдовчи ҳам ўз шаънига айтилаётган мақтов ва тилакларни эшитгандек тағин шитоб билан тормоз босади. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бешкўтарар ўйинида рақиб томонига жўнатилган жуфт қарталарнинг устига қўшиб бериладиган яна битта қарта.
-
Икки ўнлик ва икки саккизликка бир еттиликни ҳайдовчи қилмоқ.
ҲАЙДОВЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYDOVCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайдовчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар