ҳайҳайла
билан улашинг
1. Ҳайвон ва қушларни чўчитиш, ҳайдаш учун қичқирмоқ; бирор ишга даъват, ёрдамлашиш мақсадида турли овозлар чиқармоқ.
-
Марасул бува ҳай-ҳайлаб, боғдан чумчуқларни ҳайдар эди. Эртаклар
-
Сеялка ҳайдовчиларнинг отларга ҳай-ҳайлаган овозлари эшитиларди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бирор ножўя иш-ҳаракатдан қайтишга даъват этиб бақирмоқ.
-
Эшбой узун оёқларини кўтариб, ўша томонга чопган эди, Шерали уни ҳайҳайлаб тўхтатди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Марасул Насибани урмоқчи бўлганда, Заргаров ҳайҳайлаб қўймади. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Тарғилни ечаётсак, сўридан туриб, бувим ҳайҳайлаб қолдилар. А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар
ҲАЙҲАЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYHAYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайҳайла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар