ҳайф
билан улашинг
1. Арзимаслик, муносиб эмасликни, ачинишни билдиради; аттанг, афсус, эсиз.
-
Чурук уйингга ҳайф шундай фаришта! Ойбек, Улуғ йўл
-
Нима қиласиз суриштириб? Ҳайф мактаб, ҳайф буларга сарф бўлган пул! П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Йўқ, адрас ҳайф, Раъно, — деди тўнни таҳига солиб [махдум], — ҳалиги бўзни беравер! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Тан олмасликни, эътирозли муносабатни билдиради.
-
ҳатто кўчаларда уни тўхтатиб, ҳайф сенга деганларнинг кўплигини жиғибийрон бўлиб гапирди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ҳайф шунақа овқатга ахир менга ҳам калла гўштидан қилинган овқат келтирасанми?! Муштум
-
Нима деяпсиз ўзингиз? Кап-катта одам Ҳайф сиздай оқсоқолга! П. Турсун, Ўқитувчи
ҳайф сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳайф кетмоқ
-
шунча вақти ҳайф кетганига афсусланиб, яна шитоб билан ёзишга киришди. Х. Султанов, Онамнинг юрти
-
Афанди унинг сохт-сумбатига қараб туриб: — Ўн беш кундан кейин ўласан, дори ҳайф кетади, — деди. Муштум
Ҳайф кўрмоқ
-
сиз бўлсангиз, бензинни ҳайф кўриб юрибсиз. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
-
Майнани бошдан-оёқ кўздан кечириб, ойдек ёш жувонни эски-туски кийим-кечакда ҳайф кўрди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
Ҳайф қилмоқ
-
Қизининг бир йиллик умрини ҳайф қилиш онага мумкин эмасдай кўринарди. П. Қодиров, Уч илдиз
Ҳайфи келмоқ
-
Майнанинг бу улуғ, содда кишиларнинг гўштсиз шавла, ёғсиз нон ейишларига ҳайфи келди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ҲАЙФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲАЙФ сўзига берилган маънолар
ҳайф сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар