ҳайиқ
билан улашинг
1. Бирор иш-ҳаракат қилишга чўчимоқ; қўрқмоқ, ботина олмаслик.
-
Қобил Комиловичнинг юраги орзиқди. Миясида туғилган турли фикрларга чуқурроқ маъно беришдан ҳайиқди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Ҳамма жойда оқни —
-
оқ, қорани — қора, деб айтишдан ҳеч ҳайиқмаслик керак. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Довдирроқмикан? Ундай деса, фан номзоди, унча-мунча олимлар қўл уришга ҳайиқадиган муаммолар устида ишлаётган экан. С. Нуров, Нарвон
2. Бирор хатти-ҳаракат, муомала ва шу кабиларда кимдандир, нимадандир чўчимоқ, у билан ҳисоблашмоқ.
-
Дадасидан бир оз ҳайиқади. С. Зуннунова, Янги директор
-
бу ҳақиқатгўй йигитнинг теварак-атрофдаги қишлоқ ва овулларда обрўйи катта экан, ундан кўплар ҳайиқар экан. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Пошша хола охир-оқибатда ўз обрўйига путур етиб қолишидан ҳайиқарди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
У хонаси келганда ҳеч кимни аямасди. Ундан раис ҳам ҳайиқарди. С.Аҳмад, Уфқ
ҲАЙИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар