ҳайкал
билан улашинг
1. Киши ёки ҳайвон гавдасининг гипс, тош, металл, ёғоч ва шу кабилар қаттиқ материаллардан йўниб, ўйиб ясалган тасвири.
-
Навоий ҳайкали.
-
Чиройли гиламлар, турли ҳайкаллар, жилдли креслолар билан безатилган кабинетдан сира-сира айрилгилари йўқдай. Муштум
2. Бирор шахс ёки воқеа хотирасини абадийлаштириш учун ясалган архитектура ва ҳайкалтарошлик иншооти; ёдгорлик.
-
Уруш қурбонларига ўрнатилган ҳайкал.
-
Ўзбек халқи ўзининг биринчи ва тўнғич президенти Йўлдош ака Охунбобоевга ҳайкал ўрнатиш маросимини ўтказмоқда. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Балки ерга ризқ-рўз уруғини қадаган биринчи деҳқон шарафига рамзий ҳайкал қўйилар. Ўзбекистон қўриқлари
3. кўчма Умуман, шахс хотирасини абадийлаштириш учун хизмат қиладиган нарса.
-
Ҳ. Олимжон барҳаёт вақтида ҳам ўзи учун ҳайкал ярата олди. Н. Сафаров, Оловли излар
4. фольк. Аёллар бўйинга осиб, кўкракка ташлаб оладиган, олтин ёки кумушдан ишланган безак буюми (зебигардоннинг қадимги тури).
-
Ойимлар ўтирар ҳайкалин осиб, Мушк-у анбар ҳиди ҳар ённи босиб. Равшан
-
У [Зулфизар] тилла ҳайкалларини осиб оёғининг учи билан босиб, кўрганнинг дилиини кесиб, боққа равона бўлди. Зулфизар билан Авазхон
ҲАЙКАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYKAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайкал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар