ҳайит
билан улашинг
1. дин. Йилда икки марта: рамазон тамом бўлгач уч кун ва қурбон ойида уч кун бўлиб ўтадиган диний байрам.
-
Тўй тегишлиники, ҳайит барчаники. Мақол
-
Илгари ҳайит кунлари Кўмирсаройда қўғирчоқбозлик, чодирхаёл бўлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳайитдаги маросимларга кўп жойларда халқларнинг маҳаллий одатлари —
-
арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, ҳайитлик бериш, сайл қилиш, яқин одамларини кўриш ва ҳоказо ҳам қўшилиб кетган. ЎзМE
2. этн. Вафотига йил тўлмаган кишини ҳайит кунлари йўқлаб аза тутиш, эслаш маросими; маърака.
-
Онасининг ҳайити яқинлашган кунлар эди. Ҳадемай акасининг ҳайити ҳам келади.
3. кўчма Бирор муваффақият, ғалаба муносабати билан бўладиган умумий шодлик, байрам.
-
Пахта планимиз бажарилган куни сиз-у бизга ҳайит-да! — Эчкига жон қайғуси, қассобга мой қайғуси. Мен нима ғамда-ю, сизга ҳайит экан-да? — деди Акмал Қудратга. Ж. Абдуллахонов, Йўл.
4. Ҳайит (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ҳайит сўзи қатнашган жумлалар:
Катта ҳайит ёки қурбон ҳайити
-
Катта ҳайит бўлса — ўтган, кичигига ҳали анча бор. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қурбон ҳайити арафасида қишлоқи мурид Тиллабой яна бир қўй келтириб ташлади. П. Турсун, Ўқитувчи.
Кичик ҳайит ёки рўза ҳайити
-
Бунинг устига кичик ҳайитнинг баҳор фаслига тўғри келгани нур устига аъло нур бўлди. Мирмуҳсин, Меъмор
ҲАЙИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар