олам
билан улашинг
1. Бутун мавжудот, борлиқ, коинот, дунё.
-
— Айб менинг ўзимда, — деди у [бой] зардаси қайнаб. —
-
Олам бино бўлгандан бери яхшиликка — ёмонлик, хизматга — туҳмат бўлиб келган. С. Айний, Дохунда
2. Бутун жаҳон, дунё, ер юзи ва ундаги инсонлар, халқлар
-
Пахтамизнинг шуҳрати бутун оламга машҳур.
-
Ҳакимбойваччанинг овозаси оламни тутади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Табиатда мавжуд бўлган нарсаларнинг алоҳида бир тўпи, дунёси.
-
Ўсимликлар олами.
-
Титраш ўсимлик оламига ҳам ҳалокатли таъсир этади. Фан ва турмуш
4. Ўзига хос хусусиятлари, мақсади, маслаги билан ажралиб турадиган ижтимоий гуруҳ, жамият.
5. Одамнинг маънавий, ички дунёси; ўзига хослиги.
-
Инсон руҳий оламининг энг нозик нуқталарини ҳис этиб, воқеа ва ҳодисаларнинг энг долзарб жиҳатларини бадиий акс эттирмоғим лозим бўлади. ЎТА
6. Бирор соҳа, жабҳа.
-
Илм олами. Сиёсат олами.
-
У
-
энди Салимхондан кўп сўзлайди, ҳатто Салимхонни сиёсат оламига судрайди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Фан оламида янгилик яратиш истаги унинг қалбини қамрай бошлади. С. Кароматов, Олтин қум
7. дин. Бу дунё; мавжуд дунё.
-
Оламдан ўтмоқ.
-
Қутбиниса онаси оламдан ўтгандан буён энди оҳорли кийим кийиши эди. С. Аҳмад, Уфқ
олам сўзи қатнашган жумлалар:
Ўн саккиз минг олам
Янги олам
-
Янги оламга кирган одамларнинг ҳаммаси оёғида эски оламнинг лойи билан кирган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Умрини шаҳарда, шовқинли цехларда ўтказган бу йигит учун қишлоқ мутлақо янги олам эди. С. Аҳмад, Ҳукм
Бир олам
-
[Нормат] 1940 йили [Москвадаги] қишлоқ хўжалик виставкасини кўргандаёқ: — Виставканинг ўзи бир олам, — деган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат;
-
У Москавадан бир олам таассуротлар билан қайтди. Т. Ашуров, Оқ от
Бошқа олам
-
От эса тамом бошқа олам, айниқса менинг қорабайирим. Ҳ. Ғулом, Машъал
Жумла(и) олам
-
Олтин тупроғингда жумла олам бор. Ҳ. Ғулом
Икки оламда
Олам гулистон
-
Ҳаммасига ўша мошак сабабчи. Келинг, деб телефон қилмаганда, олам гулистон эди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
Оламҳодис
-
Олам ҳодис, қўлга тушиб қолсанг, сўроқ кезида айбни фақат ўз бўйнингга олиб, орага мени қотиштирмайсан! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Оламга сиғмай кетди
-
Кўрмайсизми: сувнинг шарпасини эшитиб, бечора [деҳқон]лар оламга сиғмай кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Парвардигори олам
-
Парвардигори олам дуоларимизни мустажоб қилгай.
Подшоҳи олам
Ҳусн олами
-
Бу уза-тиш (тўй) мажлисини жонли, руҳли ўтказмоқ учун барча қизлар ўзларининг энг асл, энг нафис кийимларини кийиб, фавқулодда ҳусн оламини яна бир қат, яна бир қайта безабдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ОЛАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар