нуқта
билан улашинг
1. Макон ёки фазодаги маълум бир ўрин; пункт.
-
Бир нуқтага тикилиб қолмоқ.
-
Ҳар вақтдагидан кўркамроқ, тиниқроқ кўринган тўлин ой самонинг бир нуқтасида қотган каби. Ойбек, Танланган асарлар
2. Дарак гап ва тинч оҳанг билан айтиладиган ундов гап охирида, шунингдек, шартли қисқартмаларда қўлланадиган тиниш белгиси .
3. “.“ Нота ёзуви, географик харита, план кабиларда бирор нарсанинг шартли ифодаси бўлган белги
-
Шаҳарнинг планини келтириб берди ва дорилфунунга борадиган трамвай йўлини қизил сиёҳ билан чизиб, тушиладиган ерларга қизил нуқталар қўйди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. Маълум бир тармоқли тизимда бирор тармоқ, нарса ўрнашган жой, пункт.
-
Пулемёт нуқтаси. Савдо тармоқларининг нуқталари.
-
Артиллерия худди рўпарадан отгандай душман окопларини, ўт очиш нуқталарини бирин-кетин тор-мор қилмоқда эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.
5. Математикада, механикада, физикада ўлчови йўқ пункт, ўрин, кесмалар чегараси.
-
А нуқта билан Б нуқта ораси. Тўғри чизиқларнинг кесишган нуқтаси.
6. физика Модданинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш пайти, чегараси (ҳарорат билан боғлиқ).
-
Қайнаш нуқтаси, Музлаш нуқтаси. Эриш нуқтаси.
7. Воқеа, ҳодиса, ижтимоий тараққиёт ва шу кабилар жараёнларда маълум бир пайт, чегара.
нуқта сўзи қатнашган жумлалар:
Гапга нуқта қўймоқ
Икки (ёки қўш) нуқта
Кўп нуқта
Таянч нуқтаси
Уриниш нуқтаси
Нуқтайи назар
НУҚТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NUQTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нуқта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар