нур
билан улашинг
1. Ёруғлик манбаидан таралган ва ингичка тола кўринишида тасаввур этиладиган зиё, ёғду.
-
Қуёш нури. Ой хира нур сочмоқда.
2. физика Мусбат ёки манфий зарралар, электромагнит тебранишлар оқими.
-
Рентген нурлари. Катод нурлари.
3. Умуман, ёруғлик, зиё; ёруғлик энергияси.
-
Электр нури.
-
Балиқ тирик сув билан, Гиёҳ яшар нур билан, Денгиз равшан дур билан, Инсон эркин у билан. Қ. Муҳаммадий
4. кўчма Ҳақиқат, бахт-саодат, эркинлик, маърифат рамзи.
-
Билим нури.
-
Кўча жанги бошланганди. Зулмат билан нур тўқнашган, ҳаёт-мамот уруши бормоқда. Ш. Тошматов, Эрк қуши
5. Нур (эркаклар исми).
нур сўзи қатнашган жумлалар:
Нур касаллиги (ёки касали)
-
Чернобил авариясини бартараф этишда иштирок этган кўпчилик ватандошларимиз нур касаллигига чалинмасликлари учун профилактика ишлари амалга оширилди. Газетадан
-
Натижада японларнинг бир қисми нур касалига мубтало бўлиб қолган. Ҳ. Ҳасанов, Экватордан ўтганда
Кўз нури
-
У [она] Гул-нор каби севикли қизини, кўз нурини оловга отиб, яна унинг бахт ва саодати тўғрисида насиҳат қилиши керак. Ойбек, Танланган асарлар
Кўз нурини тўкиб
-
Кўз нурини тўкиб ишламоқ.
Нурало (ёки устига) нур
-
Ихтиёр ўзингизда, қутлайман десангиз айтиб кўринг, хўп деса — нур ало нур. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Нури дийда
НУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар