яша
билан улашинг
1. Маълум муддат умр кўрмоқ; ҳаёт кечирмоқ; тирик юрмоқ.
-
Кўп яшаган билмас, Кўпни кўрган билар. Мақол
-
Маллахондан бери яшайман, болам, не-не хонларнинг, не-не бекларнинг отларини кўрганман. Не-не отлар ўз қўлимдан ҳам ўтган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ғуломжон бу кекса дунёда жуда кам яшаган бўлса ҳам, бошидан жуда кўп уқубатлар кечирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Бирор йўсинда ҳаёт кечирмоқ, бирор тарзда тирикчилик ўтказмоқ; умргузаронлик қилмоқ.
-
Азобда яшамоқ. Ёлғиз яшамоқ. Ота-онасиз яшамоқ. Роҳатланиб яшамоқ. Тутқунликда яшамоқ. Қул бўлиб яшамоқ. Тиз чўкиб яшагунча, тик туриб ўлган яхши. Мақол
-
Масалан, тоғлардаги оҳулар, ўрмондаги тўтилар, чамандаги булбуллар ҳам ёлғиз эмас, жуфт яшайдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Содиқлар ўз овқатларини ҳам ўтказолмаган ҳолда фақирликда яшаб, йил сайин менга оз-моз ерларидан сотиб, тириклик қилар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Ҳаётини бирор жойда ўтказмоқ; бирор жойда истиқомат қилмоқ, турмоқ.
-
Шаҳарда яшамоқ. Қишлоқда яшамоқ. Мусофирчиликда яшамоқ. Чет элда яшамоқ.
-
Мана ҳозир уч кундан бери бу ерда, опасининг боғида яшайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шу қишлоқларда, қўрғончаларда одам яшаганлиги, хурсандчилик, тўй-томоша қилганлиги узоқ ўтмиш тўғрисидаги эртакдай туйилар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
[Абдишукур] Бу ерда бир татар савдогарнинг хизматига ўтиб, Қозонга кетди. Қозонда уч йил яшади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Бирор кимса билан бир жойда бирга (яқини, қариндоши, эри ёки хотини сифатида) истиқомат қилмоқ.
-
Мен билан яшайдиган кампир бозорчи хотин эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Биз икков ёшликдан бирга яшаб келамиз, орамизда махфий сирларимиз йўқ. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мана, уч ойга яқиндир, Нуриниса ўзи кўрмаган, билмаган, ҳатто исмини тўй арафасида келинойисидан эшитган эри билан яшайди. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Мавжуд бўлиб турмоқ, бор бўлмоқ, сақланмоқ.
-
Мангу яшар шуҳратимиз-шонимиз.
-
Бир неча юз йиллардан бери яшаб, фавқулодда зўрайиб кетган Хўжа Маъоз мозорининг чакалаги бу қоронғиликка бир манба каби эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ғазаб ичра ўртаб инсонни, Қирғоғига тўкилган қонни Юволмайди! Яшайди бу қон, Унутилмас бу кураш, қурбон. Э. Раҳим
ЯША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар