яғриндор
билан улашинг
1. Яғрини кенг.
-
Амина она., ёши қирқлардан ошиб қолган, эркакнамо, новча, яғриндор хотин эди. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
-
Баланд бўйли, яғриндор, каллахум йигитча кирди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. кўчма Кенг қулоч ёйган, бағри кенг.
-
— Ана бу паканага боқинг, паканага, — ота пастаккина, аммо яғриндор олма дарахтига ишора қилди. Й. Муқимов, Қўшбулоқ
-
Бағри кенг жилғалар, яғриндор қирларда яшовчи жониворлар жимгина писиб, йўловчини кузатардилар. С. Анорбоев, Оқсой
ЯҒРИНДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAG‘RINDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яғриндор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар