омон
билан улашинг
1. Соғ-саломат, эсон-соғ.
-
Бош омон бўлса, дўппи топилар. Мақол
-
Қоратегиндан келдингми, опанг омонми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу бош бевафо дунёда нималарни кўрмади дейсиз. Кўп тўполонлардан омон қолди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Тоҳир омон, ҳеч бир шикаст еган йўқ. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
2. Тинч, осойишта.
-
Она юртинг омон бўлса, ранг-рўйинг сомон бўлмас. Мақол
-
Дунёдаги барча тинчликсевар кишилар она заминнинг омон қолиши учун ҳамжиҳатлик билан ўз хоҳиш-иродаларини намойиш этмоқдалар. Газетадан
3. Омон (эркаклар исми).
омон сўзи қатнашган жумлалар:
Омон бермай
-
Сен қўлима тушиб бўлдинг гуноҳкор, Омон бермай ўлдираман муқаррар. Рустамхон
ОМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
омон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар