калава
билан улашинг
Чархга бир неча марта бир текис қилиб ўралган ва чархдан чиқариб олиб тахланган бир ўрам ип, ипак.
-
Уч калава ипак.
-
Устахонага эшик олдидаги арқонга илинган қизил, сариқ, сурранг, бинафшаранг ип калавалари тагидан бош эгиб кирилади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ранг-баранг ипакларни калавасидан чиқариб, чархда бир-икки товлаб олади-да, копток қилиб ўраб қўяди. Ойдин, Ҳикоялар.
калава сўзи қатнашган жумлалар:
Калава чигаллашмоқ
-
Сабаб ва натижалар бир-бири билан шундай аралашиб, шундай чалкашиб кетган эдики, у оқни оққа, қорани қорага ажратмоқчи бўлгани сари, калава бадтар чигаллашарди. П. Қодиров, Уч илдиз
Калаванинг учи
-
Буйруқлар папкасига қараб баҳо бериб бўладими одамга? Нима қилиш керак? Калаванинг учи борми? А. Мухтор, Туғилиш
-
Турғун бу чигал калаванинг бир учи Қодиржонга бориб боғланишини сезарди. О. Ёқубов, Тоғ қизи
Калавасини (калавасининг учини) йўқотмоқ
-
Аҳмад калавасини йўқотиб қўйган телбадек анчагача шаҳарда кезиб юрди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Биласизми, раис амаки, сиз касал бўлгач, калавамнинг учини йўқотиб, шунчалик паришон бўлдимки Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
КАЛАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KALAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
калава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар