яғир
билан улашинг
1. От, эшак, туя сингари ҳайвонлар устида терининг оғир юкдан эзилиши, ишқаланиши туфайли юз берадиган йирингли яра, жароҳат.
-
Ёли қуюқ эшакдан, яғир бўлган от яхши. Мақол
-
Туя қанча катта бўлса, яғири ҳам шунча катта. Мақол
-
Йўнғичқапояларга қўйиб юборилган эшакларнинг яғирларини қарғалар чўқимоқда. С. Айний, Қуллар
2. кўчма Оғир юк ёки зарба туфайли киши елкасида ҳосил бўлган жароҳат, яра.
-
Яғир этди арқон елкамни, Бадан куйиб, тош бўлди товон. Э. Раҳим
-
Оғир юкда яғир бўлди Оппоқ, нозик елкалар. Ҳамза. -Ҳусан
-
мўмин, қобил бола. Елкаси Самсоқбойнинг қамчисидан яғир бўлган, — деди Арслонқул. Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси
3. кўчма Жуда ифлос, исқирт (уст-бош ҳақида).
-
Тўппинг мунча яғир бўлиб кетибди.
-
— Яғир ёстиғингизни ерга қўйинг, — деди Холнисо, — байталмонни мунча қучоқлайсиз. Мирмуҳсин, Чиниқиш
яғир сўзи қатнашган жумлалар:
Яғири чиқмоқ
-
— Вой-бў, — деди Умиднинг кенг кўксидаги ёлига, кифтларига ялт этиб қараб қўйган Жанна, — майкангизнинг яғири чиқиб кетибди. Мирмуҳсин, Умид
-
кеча-кундуз ишлашинг, ишлаганда ҳам елкангнинг яғири чиқиб ишлашинг керак бўлади. Ё. Хаимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
ЯҒИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAG‘IR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яғир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар