тўда
билан улашинг
1. Бир ерга тўплаб ёки уйиб қўйилган нарса; уюм, тўп, тўплам.
-
Ахлат тўдаси. Бир тўда парча-парча ғишт. Нарсаларни тўда қилиб қўймоқ.
-
Кейин уни суғуриб олди-да, бир тўда қоғозни олдимга ташлади. Гулдаста
2. Бир ерга тўпланган кишилар ёки ҳайвон, қуш ва шу кабилар гуруҳи, галаси, тўпи.
-
Улоқчилар тўдаси. Қушлар тўдаси. Тўда бўлиб юрмоқ. Тўдадан ажралган тўрга тушар. Мақол
-
Арилар тўдаси ўзини қоп ичига урди. Бу болаларга чиндан қизиқ томоша бўлди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аваз тор ҳовлига мўралаб қўйиб, эшик олдида қўл қовуштириб турган кишилар тўдасига қўшилди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бирор мақсад билан уюшган кишилар гуруҳи.
-
Назирқул Холхўжа йигитларидан хабардор эди. У эшоннинг гапидан, шулар тўдасига бор, деган маъно англади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Тошкентдаги Юсуфбек ҳожи тўдасидан амалий чоралар кўрсатилиб ёзилган жавоб мактуби олинди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бизнинг ҳозир ўз тўдамиз бор. Агар истасанг сени ҳам сардоримиз ҳузурига олиб бораман. Мирмуҳсин, Меъмор
ТЎДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘DA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар