тўнғиз
билан улашинг
1. Ёввойи чўчқа, қобон; умуман, чўчқа.
-
Ер овлоқ бўлса, тўнғиз тепага чиқар. Мақол
-
Эшак — иши билан, тўнғиз — тиши билан. Мақол
-
Унинг Турсунбойнинг
-
қамиш чайласи олдидан ўрдаклар учади, яқингинасидан тўнғизлар ўтади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Қамиш ўрмонларнинг бир хилдаги салобатли шовуллаши билан тўлган жимжитлик тўнғиз овчиларининг гоҳо узоқларда гумбурлаган милтиқлари товушидан бузилади, холос. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Бизникилар: Карам шўрва ичмаймиз, тўнғиз гўшти солади, дейишган эди, гўшт-ёғни ҳам ўз қўлимизга берадиган бўлишди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Тарбия кўрмаган, нодон ёки виждонсиз одам ҳақида; шу ҳайвонга нисбатли ҳақоратни билдиради.
-
Муҳтарам кабин отамизга! Сиз билан мени қоронғи зиндонларга тушириб, дор остларигача тортган Ҳомид исмли бир тўнғизни, ниҳоят, икки йиллик саргардонлик сўнгида тупроққа қориштиришга муваффақ бўлдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Кет, тўнғиз, кет, тавба қилиш замони ўтди — дер эди халқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Анави тўнғизнинг хириллаб ухлашига ҳавасим келяпти, — у Ғаввосни кўрсатди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Мучал йил ҳисобида ўн иккинчи йил номи.
-
Унинг йил — тўнғиз.
-
Ҳай, Шукур кампир, мучалингиз тўнғиз бўлиб, сафар ойининг ўн бирида туғилганмисиз, нима бало, сира эл бўлмайсиз-а? А. Мухтор, Опа-сингиллар
тўнғиз сўзи қатнашган жумлалар:
Тўнғиз йили
ТЎНҒИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘NG‘IZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўнғиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар