яшил
билан улашинг
1. Сариқ билан кўк ранг ўрталигидаги, барг ёки майса рангига эга бўлган ранг.
-
Яшил баргли ўсимликлар. Яшил парда. Яшил бўёқ.
-
Чап томонда тоғ этаклари, ўнг томонда яшил пахтазор, ўртада қишлоқ. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Бошидаги яшил рўмоли қорачадан келган юзини бўғиброқ қўйган бўлса ҳам, ўзига хўп ярашган А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Эркин қушлар дарахтларнинг қуюқ яшили ичидан жонли найларини тинликка қўярди. Ойбек, Навоий
2. Яшил рангли ёш майсалар ва ўсимликлар билан қопланган.
-
Яшил водий. Яшил дала. Яшил қирлар.
-
Ўнгроқда, яшил тепа устида қўйлар, қўзилар, эчкилар ўтлаб юрибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЯШИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASHIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яшил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар