яшир
билан улашинг
1. Биров билмайдиган, кўрмайдиган ёки топа олмайдиган жойга қўймоқ, беркитиб қўймоқ.
-
Калитни яширмоқ. Пулни яширмоқ.
-
Йўлчи учун келтирилган тугунчак ёдига тушди. Уни паранжига ўраб, тахмоннинг бурчагига яшириб қўйган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Одамлар молини яширса, биз мана, кўриб турибсизлар, бир дона гугурт чўпини ҳам остонадан ташқарига чиқармадик. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қушбеги жавоб бериш ўрнига, мактубни олиб, кўрпача остига яширди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Кўринмайдиган ҳолатга олмоқ; пана қилмоқ, беркитмоқ.
-
Бировдан юзини яширмоқ. Рўмол учи билан оғзини яширмоқ. Бир қўлини орқасига яширмоқ.
-
Раъно ўзига қараб келгувчи Анварга ер остидан кулумсираб олгач, бир оз кўриниб турган оёқ учларини сариқ атлас кўйлаги билан яширди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Яширай деб кўз-да ёшини, Қучиб олди қизнинг бошини. Э. Рахим
-
Элликбоши оломонга қайрилиб, бир қўли билан шиш кўзларини яширган ҳолда, иккинчи қўлини мушт қилиб, дўқ урди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Махфий сақламоқ, сир тутмоқ.
-
Исмини яширмоқ. Мақсадини яширмоқ. Севгисини яширмоқ. Ғазабини яширмоқ. Сирини яширмоқ.
-
Улар ҳар икковлари ҳам ҳаяжонларини яшира олмай, бир-бирларига тикилиб қолишди. М. Жалолиддинова, Кейинроқ
-
Жонфиғон буни [ишламаслигини], албатта, талай вақтгача хотинидан яшириб юрибди. А. Қаҳҳор, Жонфиғон
-
Касалингни яширсанг, ўртоқжон, иситмаси ошкор қилади. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
ЯШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яшир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар