Izoh.uz сайтида яшна сўзининг изоҳи ва маънолари

яшна

фл

1. Барқ уриб ўсмоқ, гулламоқ, гули очилмоқ.

  1. Олдин экилган ғўзаларимиз эса кун сайин яшнаяпти. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла

  2. Юз очмиш, яшнамиш сумбул ва лола. Ғайратий

2. Ўзига тортадиган гўзал ҳолга келмоқ; ёрқинлик, кўркамлик касб этмоқ; гўзаллашмоқ.

  1. Баҳор келиши билан дала яшнар.

  2. Эл келтириб ёйди пойандоз, Яшнаб кетди ҳовуз бўйлари. Э. Раҳим

  3. Гулнорнинг бўйи ўсиб, кўкраги тўлишиб, бутун гавдаси қизлик латофати билан яшнаган чоғда, бойвачча уни кўз тагига олиб қўйган эди. Ойбек, Танланган асарлар

  4. У [Асрора] кирган уй яшнаб кетади. С. Аҳмад, Уфқ

3. кўчма Ривож топмоқ, камолга эришмоқ; авж олмоқ.

  1. [Йўлчи:] Халқ борган сари пачақланаверади, бойлар яшнайверади, негаки илдизи кучимизни сўради-да. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Одамларда ғайрат ва ташаббус яшнаб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Саидийнинг қалбидаги сўна бошлаган муҳаббат чўғи яшнай бошлади. А. Қаҳҳор, Сароб

4. Порлаб, чақнаб, яшнаб кўринмоқ, намоён бўлмоқ.

  1. Юлдузлар чароғон бўлиб яшнамоқда.

  2. Қўша-қўша гиламлар яшнаган бу уй, Унсин ёлғиз қоларкан, аллақандай совуқ туюлди. Ойбек, Танланган асарлар

5. кўчма Яйрамоқ, ёзилмоқ.

  1. Янги турмуш боғларинда Ёш кўнгиллар яшнасин! Ҳамза

  2. Ҳар замон бўл билим ўчоғида, Яшнаган маърифат қучоғида. Ғайратий

  3. Паранжини ўт-оташга Ташлаганим-ташлаган, Давлат қуши қўнган бошга, Яшнаганим-яшнаган. З. Диёр


ЯШНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

YASHNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
16603
Сўзнинг тескари ёзилиши
аншя
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
48

яшна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

яшна сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, яшна сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+