е
билан улашинг
1. Таом истеъмол қилмоқ, овқатланмоқ, тановул қилмоқ.
-
Қовун есанг — саҳар е, саҳар емасанг — заҳар е. Мақол
-
Биров ичиб ўлган дейди, биров ёмонроқ овқат еган экан дейди. Гулдаста
-
У [Бектемир] окопда қаттиқ нонни кисирлатиб чайнаб, консерва билан қўшиб, маза қилиб еди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Тирикчилик ёки маишат учун ишлатмоқ, сарф қилмоқ.
-
Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди. Мақол
-
У [мирзо] бир кунлик даромадини ўн кун ер эди. А. Қаҳҳор, Мирзо
-
Ҳосилини еганда эсласалар, бас, деган орзу-ўйи қуршамиш уни. Гулдаста
3. Ўзиники қилмоқ, ўзлаштириб олмоқ.
-
Уезд ҳокими акангни мингбоши қиламан деб, уч минг йигирма етти сўм пулини еб, сайловда дегрезлик Исомиддин деган жаллобни сайлаган экан. А. Қаҳҳор, Йиллар
-
Акам бировнинг томини тешиб қамалган эмас ё бировнинг ҳақини еган эмас. Ойбек, Танланган асарлар
4. Кўчма Ишдан, сафдан чиқармоқ; шикастлантирмоқ, майиб қилмоқ; ўлдирмоқ.
-
Отни единг, дедим ичимда. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Шундай, дўстим. Энди унинг ўзини йўқ қилмасак, сени ҳам, мени ҳам ейди — деди Давлатёр. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Камбағалчилик одамнинг ёруғ дунёдан бўлган умидини кемириб, зангдай еб ташлар экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. калтак емоқ Баъзи сўз-отлар билан қўлланиб, шахсга шу сўз билдирган нарсанинг (зарбнинг) тегиши маъносини билдиради. Масалан,, мушт емоқ, қамчи емоқ, тепки емоқ, шапалоқ емоқ, тарсаки емоқ ва бошқалар
е сўзи қатнашган жумлалар:
Адабини (ёки таъзирини) емоқ
-
вақтинча қозонган муваффақиятлари билан талтайиб кетган фашистлар адабларини емоқдалар. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Бўлди, яхшилар, шунча таъзирини еди, энди тавба қилгандир. А. Муҳиддин, Риёкор
Барҳам емоқ
-
Дунёда ноҳақлик қанча камайса, туҳмат барҳам еса, шунча яхши. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Бошини емоқ
-
Бу феълинг бўлса, ё муродингга етасан, ё бошингни ейсан. С. Сиёев, Ёруғлик
Гап емоқ
-
Қишнинг узун кунларида улфатлар бу ерда гап ейишади. П. Турсун, Ўқитувчи
Дакки (ёки дашном) емоқ
-
Кичкина бир қизчадан дакки еган ҳалиги аёл Эргашойни талаб берди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
Дам емоқ
Заха еган
Илоннинг ёғини еган
-
Шум укаси, илоннинг ёғини еган мўлтони онаси борлигини яширгандир А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ичини (ёки ич-этини) емоқ
-
У шу оғир фикрлар билан ичини еб турганда, ичкаридан паранжили хотин чиқиб, эркаклардан олисроқда тўхтади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Содда қишлоқ боласи дилига тугилган гапларни айтолмай, кўп вақт ич-этини еб, саросимада юрди. С. Аҳмад, Уфқ
Лат (ёки шикаст) емоқ
-
Бўронда лат еган томлар, тахта деворлар ремонт қилинди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ҳаво жангида шикаст еган немис самолёти йигирма-ўттиз метр нарига келиб қўнди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Офтоб емоқ
-
Узун шим кийган бу ёш йигитнинг синиққан рангига кўзи тушиши ҳамон, офтоб емаган студентлардан бўлса керак, деб ўйлади. С. Анорбоев, Оқсой
Панд емоқ
Пишириб е (пишириб есин, пишириб ейдими)
-
Гулнор ўлгур, сени биров пишириб ейдими? Ойбек, Танланган асарлар
Пушаймон емоқ (ёки бўлмоқ)
-
Ҳой Содиқ, кўзингни оч! Кейин пушаймон ейсан! С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
Совуқ емоқ
-
От пишқириғидан чўчиб тушди-ю, шундагина ўзининг совуқ ея бошлаганини сезди. Н. Фозилов, Дийдор
Тараддудини емоқ (ёки кўрмоқ)
-
Уруш тараддудин ҳаммангиз енглар. Юсуф ва Аҳмад
Фириб емоқ
Эсини (ёки ақлини, миясини) емоқ
-
Ҳой Йўлчи, эсингни едингми? Уят. Ойбек, Танланган асарлар
Қулоқ-мия(си)ни емоқ
-
Бас қил, қулоқ-миямни единг!шш Эй, қўйинг, афандим, шу гап билан ўн йилдан бери қулоқ-миямни ейсиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Ғамини (ёки қайғусини) емоқ
-
Тахтда ўтирган Неколай сани, мани қайғумизни ейдими? Ойбек, Танланган асарлар
-
Сиз, ўғлим, газет-пазетингизни кўриб, кечқуруннинг ғамини енг. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
Ғам емоқ
Еб юборгудек (ёки қўйгудек)
-
Санобар кўзларини катта очиб, Эшон ойига еб юборгудай қаради. К. Яшин, Ҳамза
-
У Шералига еб қўйгудек тикилиб қолди. С. Кароматов, Олтин қум
Егани олдида, емагани кетида
-
Нусратулланинг йўли бошқа, унинг таппа-тайёр ота мулки бор, егани олдида, емагани кетида. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Емаган сомсага пул тўламоқ
-
Емаган сомсага пул тўлаш, деб шуни айтади Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Е сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YE сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
е сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар