нохуш
билан улашинг
1. Таъби хира, кайфияти ёмон, бузуқ.
-
Эрталаб Маҳкам уни нохуш аҳволда кўриб, яна муросалари келишмаганини сезди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Гулсум нохуш кўринарди. Унинг кўнгли нимагадир ғаш экани юзидан билиниб турарди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Хуш келмайдиган, ёқимсиз, кўнгилсиз.
-
Нохуш хабар. Нохуш гап.
-
Унинг [Мунисхоннинг] юзи заъфарон бўлди. Айниқса, бугун эрталаб почталон ташлаб кетган газета нохуш хабар келтирди. С. Аҳмад, Ойдин кечалар
3. Носоғ, бетоб, касал.
-
[Башорат хола] Кечга яқин ўзини нохуш сезиб, вақтли ётиб қолди. А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар
НОХУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOXUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нохуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар