новча
билан улашинг
Бўйи баланд, дароз, узун.
-
Новча йигит. Бўйи новча одам,
-
Ҳокимнинг новча, ҳайбатли қомати олдида Тешабой ҳам одамлар назаридан четда эмас эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Новча тераклар учида ойнинг кумуш парчаси сузади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
тарихий Қарол, хизматкор.
-
Улар қишлоқдан чиқиб улгурмасданоқ, қариндош бойнинг новчалари кетмон кўтариб келиб, сотиб олинган уйларнинг том тупроғини кўкка совуриб буза бошладилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қанча бойникида новча бўлиб ишладим-у Ҳамма ерда тўғри ишладим. Ш. Тошматов, Эрк қуши
НОВЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOVCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
новча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар