Izoh.uz сайтида боғла сўзининг изоҳи ва маънолари

боғла

фл

1. Боғ, тугун солиб уламоқ, пайваста қилмоқ; бириктириб турмоқ.

  1. Ипларнинг учини., боғлаб узайтирмоқ. Ботинканинг ипини боғламоқ. Қопнинг оғзини боғламоқ. Юз қопни боғлаб бўлар, Юз оғизни боғлаб бўлмас. Мақол

  2. Қўлидаги ўтни ерга ташлаб, туфлиси боғичини қисиброқ боғла-ди. Ёшлик

2. Арқон, занжир, ип ва шу кабилар воситасида бириктириб, чандиб, танғиб, ўз жойидан жилмайдиган, қимирламайдиган, нари кетмайдиган қилиб қўймоқ.

  1. Қўйни боғлаб боқмоқ. Каптарнинг қанотларини боғламоқ.

  2. Анварни кўрсангиз ҳеч нарсага қарамай, қўлини боғлангиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  3. Молхона олдидаги гулини тўккан гилосга боғлаб қўйилган каттакон ола сигирга кўзим тушди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси

  4. Фазлиддин отни илдам чиқариб, дарахтга боғлади. Ойбек, Танланган асарлар

3. кўчма Бирор ердан ёки кишидан айрилмайдиган қилиб қўймоқ.

  1. Тақдир уларни бир-бирига маҳкам боғлади.

  2. Шарофат Сидиқжонни бу ерга боғлаган нарсани яхши-лаб билмоқчи ва шунга қараб тош қўймоқчи бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

4. Боғич ёки бирор бошқа нарса воситаси билан бириктирмоқ ёки тиркамоқ, осмоқ.

  1. Аҳмаджоннинг орқасига боғлаб олган сумкасига мина парчаси тегган эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  2. Иложи бўлса, мени от думига боғлаб, пойга қилсалар. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар

  3. Олмос пўлат боғлаб мен ҳам белимдан, Дев излаб чиққанман ўсган элимдан. Маликайи айёр

5. Тўплаб, дасталаб, белидан боғ солмоқ, боғ солиб тугмоқ, дасталамоқ.

  1. Пичан боғламоқ. Пиёз боғламоқ.

6. Ўраб танғимоқ, ўрамоқ, тақмоқ.

  1. Рўмол боғламоқ. Камар боғламоқ. Галстук боғламоқ.

  2. Бошига оқ дока рўмол боғлаган, ранги заҳил бир аёл кўринди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа

  3. Жувон эшикдан кириши билан буларни кўриб, бир тўхтади-ю, дуррасини қайта боғлаб, тўғри супа томонга келди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

7. Оғриқ ерни эҳтиётлаш, даволаш мақсадида дори-дармон қўйиб ёки шундайлигича ўраб, чандиб, танғиб қўймоқ.

  1. Ярани бинт билан боғламоқ.

  2. У бирор ҳафта касал-хонада ётиб чиққандан кейин, бир неча кун лунжини боғлаб юрди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Бошимга сассиқ бир суюқ доридан чаплаб, рўмол билан танғиб боғлаб қўйди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  4. Тик турганча бармоғимга йод суркаб, бинт билан танғиб боғлади. С. Сиёев, Ёруғлик

8. кўчма Йўл-йўриқ кўрсатиш, ёрдам бериш учун биркитмоқ, бириктириб қўймоқ.

  1. Бошқарма бизга кекса ишчилардан боғлаб қўйсин. А. Мухтор, Туғилиш

  2. Раиснинг кўнглига келмасин, деб машинасига ҳам тегмади, шофёрни Мирзааҳмад аканинг эшигига боғлаб қўйди. Ўзи шалоқ аравада тоғ-у тош кезиб юрибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл

9. Бўғиб, тўсиб, керакли томонга йўналтирмоқ (сувни).

  1. Экинларга сув боғламоқ. Сувни боғлагунча, ариқ оч. Мақол

  2. Сувни ким боғлади, тўғонни ким кўтарди? Н. Сафаров, Танланган асарлар

  3. Султон Санжар Мозий ўйлаб, шу дарёни боғлашга қарор қилибди. Эртаклар

10. Ўзида бирор нарса пайдо қилмоқ; йиғмоқ, тўпламоқ.

  1. Яра фасод боғлади.

  2. Баркашда шарбат боғлаб кетган анжир, олтин сингари ҳусайни узум ва шафтоли бор эди. Н. Сафаров, Водиллик қаҳрамон

  3. Боғ ва полизларда таърифи йўқ минг хил ноз-у неъматлар шакар боғлайди. С. Азимов, Оппоқ тонг қўшиғи

11. кўчма Узвий равишда бирлаштирмоқ, бирга қўшмоқ, уламоқ.

  1. Таълим-тарбия ишларини ҳаёт билан боғламоқ.

  2. Меҳнат билан муҳаббатни боғлагин, Сўнгра ҳарна тилак бўлса чоғлагин. Ҳабибий, Девон

12. Узвий боғланиш, муносабат асосида бир-бирига қўшмоқ, дахлдор қилмоқ, уламоқ, бириктирмоқ.

  1. Икки фикрни ўзаро боғламоқ. Сўзларни боғлаб гап тузмоқ.

  2. Чол асл мақсадини унутиб, анча гапларни айтиб юборганини ўзи ҳам сезиб қолди-да, сўзининг охирини яна эчкига боғлади. С. Аҳмад, Ҳукм

  3. Наврўзни динга боғладик. Ҳолбуки, бу байрамнинг ислом динига мутлақо алоқаси йўқ эди. Газетадан

боғла сўзи қатнашган жумлалар:

Ипсиз боғламоқ

1. Бирор мажбурият билан эркини олиб қўймоқ.
  1. [Қудрат Мирза-қулга:] Деҳқонларни ипсиз боғламоқчилар денг! Уларни ерга боғлаб, қул қилмоқчилар денг! Н. Сафаров, Уйғониш

  2. — Бизни ҳоким Тешабойга ипсиз боғлаб кетди, — деди Қудрат. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

2. Дудмол гап, ваъда ва шу кабилар билан мунтазир қилиб қўймоқ.
  1. Шу ерда туринг, ҳозир келаман, деб бизни ипсиз боғлаб кетди.

Супурги боғламоқ

Супурги ясамоқ.
  1. [Йўлчи] Саватни анҳор бўйида супурги боғлаб ўтирган бир кишига омонат ташлаб, бозорга ғизиллади. Ойбек, Танланган асарлар

Шира боғламоқ

  1. Ҳозир Шерозийнинг овози айни шира боғлаган пайт. Донғи Хоразмга тарқалган. Ж. Шарипов, Хоразм

Ёғ боғламоқ

Семирмоқ.

Тўр боғламоқ

Тўрламоқ (қовун, ҳандалак ҳақида).

Алоқа боғламоқ

Муносабатда, алоқада бўлмоқ, муносабат ўрнатмоқ.
  1. Пахтакор билан алоқа боғламаган селекциячининг ҳо-лига вой! У пўпанак босиб ётаверади. Мирмуҳсин, Умид

  2. Шоир ҳарамдаги канизакларнинг бири билан алоқа боғлаган экан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

Бахтини боғламоқ

Бахтсиз қилмоқ, бахтига тўсиқ бўлмоқ.
  1. Тақсир, қизнинг бахтини боғлаб қўйманг, куёвга беринг. Олтин бешик

Бел боғламоқ

Бошини боғламоқ

Боғлаб олмоқ

Ўзига ром қилмоқ, ўзига қаратмоқ, домига илинтирмоқ.
  1. Нозли нигоҳларинг керакмас сенинг, Боғлаб оларман деб энди ўйлама. Миртемир

  2. Азиза азбаройи бола деб кўзи учиб тургандан эмас, бир амаллаб Ёдгорни боғлаб олиш учун болали бўлишни хоҳларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  3. Бас, сен ҳам нега ўғлингнинг кўнглини Зайнабга хиппа қилиб боғлай олмадинг? А. Қодирий, Ўтган кунлар

Йўлини боғламоқ

Йўлини тўсмоқ, олдига рўпара бўлмоқ, тўсиқ бўлмоқ.
  1. — Вой, ўқисин, отин бўлсин, айланай, унинг йўлини боғлаб қўйганимиз йўқ, — деди Ўғил хола Аҳмедовага чимирилиб. Т. Алимов, Совчи

  2. Билмайман, йўлингни яна ким боғлар, Гулингни бегона айлама, булбул. Қўшиқлар

Кўсак (ёки довучча) боғламоқ

Ҳосилга кирмоқ; мева тугмоқ.
  1. Ғўзалар энди шоналаб, кўсак боғлаб келаётган бир маҳалда шаҳар пахта заводларига пахта ташилиши Ғуломжонни ажаблантирмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Ўтган йили апрел ойининг охирлари, ўриклар аллақачон довучча боғлаб бўлган пайт эди. Газетадан

Муҳаббат боғламоқ

Муҳаббат қўймоқ, севиб қолмоқ.
  1. Муҳаббат боғладинг [Навоий], Меҳнаткаш элга меҳрибон бўлдинг. Ҳабибий, Девон

Тилини (ёки тил-жағини) боғламоқ

Тилини лол қилмоқ, гапиртирмай қўймоқ.
  1. Латофат шу пайтгача тилини боғлаб турган алла-қанд ай кучни енгиб, тез гапира бошлади. О. Ёқубов, Мирзатерак

  2. Хотинининг бу гапи Бўтабойнинг жон-жонидан ўтиб кетди, лекин бундаги кучли мантиқ тилини боғлади-ю, ҳеч нарса дея олмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Бироқ қизи тушгурнинг ҳусними, ширин сўзларими, ҳар қалай, Ғиёсиддиннинг тил-жағини боғлаб, қулоғини кар, кўзини кўр қилиб қўйган эди. С. Аҳмад, Ҳукм

Умид боғламоқ

  1. У менга катта умид боғлаган эди, бари пучга чиқди. Ж. Абдуллахонов, Орият

  2. Янги сайланган депутатлар фаолиятига, уларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатига ҳамма умид боғлаяпти. Газетадан

Қанот боғламоқ

Ўзида гўё қанот пайдо қилмоқ, бирор жойга учиб боргудай бўлмоқ.
  1. Ҳовлидаги дастурхон теварагида текин овқат топилган жойга қанот боғлаб учиб борадиган Зағчакўз домла, Тожибой, оқсоқол ўтирар эди. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Саломат бу қишлоққа ёшлигини қўмсаган кезларда гўё қанот боғлаб учиб келишни истамасмиди? С. Аҳмад, Ҳукм

Қўл боғламоқ

Қўл қовуштирмоқ (таъзим, салом белгиси).
  1. Қўрғон устида ясов тортган қаҳрамонлар қўл боғлаб таъзим билан Азизбекни илгарига ўтказа бошладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Хон тахтда эди. Ўнг тараф курсида Абдураҳмон офтобачи ва сўлда шоир мулла Ниёз домла қўл боғлаб ўтирар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

Қўл-оёғини (ёки оёқ-қўлини) боғламоқ

Мажбур қилмоқ, зўрламоқ.
  1. Агар қўл-оёғимни боғлаб беришганда ҳам, бари бир, тўйни азага айлантираман. С. Зуннунова, Кўк чироқлар

  2. Насибанинг оёқ-қўлини боғ-лагани Ҳузуржоновга сиз арқон эшиб бердингиз. А. Қаҳҳор, Асарлар


БОҒЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

BOG‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8014
Сўзнинг тескари ёзилиши
алғоб
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
61

боғла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
боғла сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, боғла сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+