баковул
билан улашинг
1. эск. тар. Подшоҳ, хон ва лашкарларга овқат тайёрлаш устидан назорат олиб борувчи, ҳукмдорга таом тортишдан олдин уни аввал ўзи тотиб кўрувчи мансабдор; бош ошпаз (15-аср ва ундан кейинги давр).
-
Нақл қилишларича, ушбу таом [ажабсанда] Бобур саройининг баковуллари ижодига мансуб эмиш. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
— Гуноҳ шулким, — деди Бобур қатъий оҳангда, — баковулларимиз сиздан қаттиқ ранжибдирлар: тортган таомларидан лоақал бир луқма танаввул этмас эмишсиз. Ёшлик
-
Баковул бўшашганча бир чеккада турарди. Шарқ юлдузи
2. тарихий Олтин Ўрда хонлигида қўшинга маош улашиш, ўлжаларни тақсимлаш сингари вазифаларни бажарувчи юқори мансабдор.
3. шева Тўйларда таом тайёрловчи ошпаз, пазанда.
-
Юзлари тандирдан энди узилган нондайин қип-қизил, мўйловли бир одам баковул бўлди. Ёшлик
4. Тўй ва байрам (ҳайит) муносабати билан ўтказиладиган кураш, пойга, улоқ (кўпкари) каби мусобақаларни бошқарувчи.
-
Булар тўйга баковул ҳам бўлади. Ҳар ким қўлдан келганини қилади. Интизор
-
Аҳмад-жон ота, Мелиқўзи ва баковуллар музика садолари остида ўртага тушдилар. Ёшлик
баковул сўзи қатнашган жумлалар:
Тайёр ошга баковул
-
Қиз бўйига етгандан кейин, Мамасаид “тайёр ошга баковул“ бўлди: Мен энг яқин тоғаман, шунинг учун ота ўрнига отаман, деб даъво қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Тайёр ошга баковул, деб шуни айтарканлар-да! С. Зуннунова, Олов
БАКОВУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAKOVUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баковул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар