ишора
билан улашинг
1. Кўз, қош, қўл, бош ва бошқалар ҳаракати билан берилган белги, имо, шунингдек, гап билан яширин тарзда ифодаланган маъно; шама.
-
Ҳўкизга — туртки, донога ишора кифоя. Мақол
-
Сафаров кўз ва қош ишораси билан Самандаровга: Эвида-да! Бу гаплар, бу муомала ортиқча, дегандай қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мингбоши томдаги карнайчиларга бас ишорасини қилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Зулфиқор баъзан бу қиз нима демоқчи, дегандай хаёлга чўмар, Бадианинг хатти-ҳаракатлари, қилиқлари, гапларидаги ишора уни чуқур ўйлашга мажбур этарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Зумрад Мавлон Исаевичнинг ишорасини тушунди: Ахир мен туфайли келдинг бу ерларга, тентак. Бўлмаса, юрардинг ҳозир дала кезиб. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Маълум маъно ифодаловчи, вазифа бажарувчи белги, аломат.
-
Тригонометрик функцияларнинг ишоралари.
-
Рўзимбой аканинг чойхонасида Рамазон нўғай ўқийдиган газеталарда нозик ишоралар бор эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Мактубдаги тушуниш қийин бўлган нуқта ва ишоралар яна бир қайта заҳар сочиб ўтгандек бўлдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ишора сўзи қатнашган жумлалар:
Ишора қилмоқ
-
Полизнинг бошига етиб келишди. Тўхтанглар деган ишора қилди Ҳаким. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
— Оқиллар омон бўлсин! — деб дуо қилди Мутриб, Авазнинг бугунги оқибатига ишора қилиб. С. Сиёев, Ёруғлик
ИШОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ИШОРА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ИШОРА сўзига берилган маънолар
ишора сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ишора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар