ишқ
билан улашинг
1. Бошқа жинсдаги шахсга берилиш, интилиш (мойиллик) ҳис-сезгиси.
-
Мажнуннинг Лайлига ишқи. Ишқ савдоси. Ёр ишқида ёнмоқ.
-
Ишқи йўқ — эшак, дарди йўқ — кесак. Мақол
-
Бир вақтлар ишқ можароларини ёлғиз эртаклардан тинглаган Гулнор энди ўзи ишқнинг олов кўйлагида яшар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Зўр ички интилиш; иштиёқ.
-
Одатда, навбаҳор келиши билан қалби яратиш ишқи билан туғён урувчи сахий боғбонлар, пахтакорлар ва ишчилар йил бўйи қилиниши лозим бўлган ишларни хомчўт қилиб оладилар. Газетадан
-
Ажабо, устознинг инсон қалбига солган ижод ишқи шогирднинг матонати билан қўшилса, мўъжиза туғиларкан. Гулдаста
ишқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ишқи тушмоқ
-
Деҳқоннинг ишқи ерга тушган. У ерни эъзозлайди. Газетадан
-
Бировга ишқингиз тушса, қиз боладан бешбадтар уятчан бўлиб қолар экансиз П. Турсун, Ўқитувчи
ИШҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ишқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар