ишонч
билан улашинг
1. Ишониш ҳисси, туйғуси.
-
Ишонч билан гапирмоқ; Ишонч уйғотмоқ.
-
Ўнинчиси ҳам гапми, истаганича топиши мумкин — истак, ишонч ўлмаса бас Газетадан
-
Йўлчи чакки одамларни топмади, Ёрматнинг ҳақсиз эканига ишончи кундан-кун ортди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бор ишончим: бир куни Ёнгай қуёш қутб узра ҳам. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
2. Эътимод этилган, суянилган, умид боғланган шахс ёки нарса.
-
Модомики, иккимизнинг ёлғиз ишончимиз шу ўғлимиз экан бизга лозими, унинг хурсандлиги нима билан бўлса, шуни ахтаришдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Элмуроднинг ғурур билан гапирадиган гапи — келажакка ишонч ва умиди бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
ИШОНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHONCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ишонч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар