ҳиқилдоқ
билан улашинг
1. Нафас йўлининг (бурун бўшлиғидан кейин) иккинчи қисми; овоз ҳосил қилувчи аъзо (кекирдакка ҳаво ўтишини таъминлайди ва унга қаттиқ, суюқ моддалар тушишига тўсқинлик қилади).
2. Бўйиннинг олд қисми; бўғиз, томоқ.
-
Шу вақт унинг [Муталнинг] қўлтиғи остидан узатилган қўл ҳиқилдоғидан омбир каби сиқиб олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҳиқилдоқ сўзи қатнашган жумлалар:
(Жони) ҳиқилдоғига келмоқ (ёки етмоқ)
-
Бу ахборотчи амаки Ҳалиманинг ҳиқилдоғига келган. У пок-у бошқалар суюғоёқ, у билимдон-у бошқалар нодон Ўзбекистон қўриқлари
-
У вақтда машина яхши, тоза термас эди. Шермат аканинг эса жони ҳиқилдоғига келар эди. А. Ҳайитметов, Шонли авлод
-
Ниҳоят, сен айтгандек, жоним ҳиқилдоғимга етди-да, ўғлингни йўлдан қайтариб қолгувчи ҳам мен ўзим бўлдим А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҲИҚИЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIQILDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳиқилдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар